НАТОнинг тезкор кучлари 2023 йилда 300 мингга етказилади
Альянс бош котиби бу бўйича режаларни очиқлади.

НАТОнинг шошилинч таъсир кўрсатиш кучлари сони 2023 йилда 40 мингдан 300 минггача оширилади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Ошириладиган кучлар сонига келсак, улар кейинги йилга тайёр бўлади. Аммо бу бўйича қарор бугун қабул қилинади. Ушбу кучлар НАТО давлатлари томонидан молиялаштирилади. Улар ўз давлатлари ҳудудида жойлашади, аммо аниқ бир ҳудуднинг ҳимояси учун тайёр туради”, — деган бош котиб.
Бундан ташқари, альянснинг шарқий қанотида кўплаб оғир техника ва қурол-яроғ омборлари жойлаштирилади.
Аввалроқ АҚШ Европага қўшимча кучлар жойлаштириши тўғрисида хабар берилганди.







