1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда эр хотинини қасддан автомобил билан уриб, фалаж қилди

Ажрашиш ишидан кейин эркак хотинига босим ўтказиб, алимент тўловидан воз кечишини талаб қилган.

Навоийда эр хотинини қасддан автомобил билан уриб, фалаж қилди

Навоий вилоятида яшовчи эркак турмуш ўртоғи билан ажрашиш жараёнида бўлган пайтда уни “Дамас” русумли автомашина билан қасддан уриб юборган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳати олиб, фалаж ҳолатга тушган.

 

Маълум бўлишича, эр-хотин ўртасидаги низо судгача етиб борган. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди 2025 йил 12 август куни уларнинг никоҳини бекор қилиш бўйича ишни кўриб чиқиб, уч ойлик ярашув муддатини белгилаган ва эркакка тўрт нафар фарзанди учун алимент тўлаш мажбуриятини юклатган.

 

Суд қароридан кейин эркак турмуш ўртоғига таҳдидли хабарлар юбориб, алимент тўловларини тўхтатишни талаб қилган. 14 август куни эрталаб у аёлини йўл четида кетаётган вақтда автомашина билан уриб юборган. Аёл умуртқа погонасидан жароҳат олиб, фалаж ҳолатга тушган ва ҳозирда оғир аҳволда шифохонада даволанмоқда.

 

Ҳолат юзасидан дастлаб Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, жабрланувчи яқинлари воқеа атайлаб содир этилганини айтиб, терговнинг адолатли олиб борилишини сўрамоқда.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика