Жаҳон

Назарбоев: Глобал ядро хавфсизлиги масаласида ишлаяпман

Қозоғистоннинг биринчи президенти халқаро майдондаги алоқалари ҳақида гапирди.

Назарбоев: Глобал ядро хавфсизлиги масаласида ишлаяпман

 

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев глобал ядро хавфсизлиги масаласи билан шуғулланишда давом этаётганини маълум қилди.

 

"Истеъфога чиққанимдан сўнг, мен билан кўплаб давлат раҳбарлари боғланди ва ўз мамлакатига таклиф қилди. Улардан миннатдорман. Уларнинг айримлари билан алоқаларни сақлаб қолганман. Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Туркий давлатлар ташкилотининг яратилишида бевосита қатнашганман ва улар мени фахрий раис сифатида сайлаган.

Шу билан бирга глобал ядро хавфсизлигига эътибор қаратяпман. Менинг топшириғим билан Семипалатинск ядро полигони ёпилгач, Қозоғистон ядровий қуролсизланиш бўйича дунёнинг етакчи давлатига айланганди", деб қайд этган Назарбоев сиёсатшунос Данияр Ашимбаевга берган интервьюсида.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Исроилда содир бўлган қуролли ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Воқеадан сўнг маҳаллий аҳолига уйда қолиш тавсия этилди, айрим мактабларда эса ўқувчилар бир неча соат давомида биноларда сақлаб турилди.

custom img

Эбола эпидемиясига қарши кураш учун 518 миллион доллар ажратилади

Конгода бир куннинг ўзида 71 та янги ҳолат аниқланган бўлиб, расмийлар буни “жамият ичида фаол тарқалиш” белгиси деб баҳолаган.

custom img

Тайван Хитой кемаларини сув ҳудудидан чиқариб юборди

Ҳодиса Пекин ва Тайпей ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, томонларнинг ўзаро огоҳлантиришлари билан кечди.

custom img

Ҳиндистонда “Сувараклар партияси” оммавий намойиш ўтказди

Намойишчилар Ҳиндистон таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда.

custom img

Эрон терма жамоасига АҚШга фақат ўйин кунлари киришга рухсат берилади

Футболчилар ўйин ўтказилган куннинг ўзида мамлакатни тарк этиши шарт бўлади.

custom img

Толибон юзини ёпмаган ва тор кийинган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Ҳужжатда намоз рўмолисиз, юзи очиқ ҳолда, тор кийимларда ёки пардоз қилиб кўчага чиққан аёллар Толибоннинг ахлоқ назоратчилари томонидан қўлга олиниши қайд этилган.

custom img

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

custom img

Германияда ўзбекистонликлар учун ноқонуний Шенген визалари олиб беришда гумонланган гуруҳ фош этилди

Тергов марказида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"