Ўзбекистон

Никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларини тақдим этди.

Никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди

 

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларини тақдим этди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. Никоҳдан ажрашишлар сони эса 48,7 мингтани ташкил этиб, охирги 5 йилда кўпайган.

 

2022 йилда Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажрашишлар кўпайган. Бу ҳақда Статистика агентлиги томонидан тақдим қилинган Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларида қайд этилган. Бу ҳақда Газета.уз маълум қилди.

 

Таҳлилларга кўра, январь-декабрь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайгани кузатилган. Мисол учун, 2018 йилда 311,4 мингта, 2019 йилда 310,9 мингта, 2020 йилда 296,8 мингта, 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган.

 

2022 йилда никоҳ қурганлар шаҳарларда 149,3 мингтани, қишлоқ жойларида 147,4 мингтани ташкил этди. Никоҳланган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 26,5 ёшни ташкил этган. Никоҳларнинг энг кўпи, яъни 55,5 фоизи 25 ёшгача бўлганлар орасида тузилган.

 

«Сўнгги 5 йил давомида қайд этилган никоҳлар сони ойлар кесимида таҳлил этилганда, нисбатан кам никоҳ тузганлар сони апрель ва май ойларига, энг кўп никоҳ тузганлар сони эса сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади», — дейилади ҳисоботда.

 

2022 йилда никоҳдан ажрашишлар сони 48,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли кўпайгани кузатилди. Мисол учун, 2018 йилда 32,3 мингта, 2019 йилда 31,4 мингта, 2020 йилда 28,2 мингта, 2021 йилда 39,3 мингта ажрашиш қайд этилган.

 

2022 йилда никоҳдан ажралишларнинг 30,2 мингтаси шаҳарда, 18,5 мингтаси қишлоқ жойларида кузатилган.

 

«Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 39,2 ёшни, аёллар учун 33,1 ёшни ташкил этган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг кўпи, яъни 50,5 фоизи 35 ёшгача бўлганларга тўғри келади», — дейилади ҳисоботда.

 

Никоҳдан ажрашганларнинг фарзандлар сони бўйича тақсимланиши қуйидагича: 34,3 фоизи фарзандсиз, 41,9 фоизи бир фарзанди билан, 23,8 фоизи 2 ва ундан ортиқ фарзанди билан ажрашган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.