Жаҳон

Нима учун Афғонистон билан савдони давом эттириш керак?

Эрон-Афғонистон савдо саноат палатаси раиси жавоб берди.

Нима учун Афғонистон билан савдони давом эттириш керак?

 

“Эрон-Афғонистон” савдо саноат палатаси раиси Ҳусайн Салимий Афғонистондаги конларни ўзлаштириш юзасидан таклиф берди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Эрон тоғ-кон саноатига инвестиция киритишни кўриб чиқмоқда. Бу Афғонистон импортнинг аввалги  даражасини ушлаб туриши учун амалга оширилади.

 

“Биз Афғонистон конларига инвестиция киритишни, технологик ва муҳандислик хизматлари экспортини амалга оширишни таклиф қилдик”,– деган Ҳусайн Салимий.

 

Шунингдек, у Теҳрон ва Кобул ўртасидааги савдо алоқалари аста-секинлик билан тикланаётганини таъкидлади. Аммо бу йил аввал режа қилинган 3.6 миллиард долларлик савдо айланмасига эришиш мушкуллиги қайд этилди.

 

Бундан ташқари, ҳозирда Эрон Афғонистонда йўллар ва кўприклар қуриш бўйича музокара олиб бораётгани маълум қилинган.

 

“Улар пул топиш имконига эга бўлса, сотиб олиш имконига ҳам эга бўлади. Биз афғонлар билан ёқилғи савдоси масаласида ҳамкорлик қилишимиз ва бу соҳадаги муаммони ҳал қилишга ёрдам беришимиз керак”, – деб қайд этган Салимий.

 

Аввалроқ Австралия компанияси Афғонистонда каннабис қайта ишловчи корхона қуриши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.