1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нима учун АҚШ Россия-Украина чегарасидаги вазият бўйича ваҳима кўтармоқда?

Рус дипломати бундан кўзланган мақсадни очиқлади.

Нима учун АҚШ Россия-Украина чегарасидаги вазият бўйича ваҳима кўтармоқда?

 

Россия ЕХҲТдаги доимий вакили Александр Лукашевич нима учун Ғарб Москванинг Украинага ҳужуми тўғрисида ваҳима кўтараётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди. 

 

“Бизга бундан кўзланган вазифалар маълум. Энг аввало Украинанинг Минск келишувларини бажармаётганини оқлаш. Бундан ташқари бу орқали НАТО томонидан Украина ҳудудини ўзлаштириш учун ахборот асосини тайёрлаш кўзда тутилмоқда”, –– деган Лукашевич ЕХҲТ мажлисида.

 

Дипломатнинг қўшимча қилишича , АҚШ ташаббуси билан январь куни БМТ хавфсизлик кенгашининг Россия “ҳужуми” борасида йиғилиш ўтказилган. Аммо бу “навбатдаги россияга қарши шоу”дан бошқа нарса эмаслиги таъкидланган.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

 

Аввалроқ АҚШ зарурат туғилган тақдирда унинг қўшинлари Украинага киритилиши мумкинлигини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика