1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Нукусда ижарада яшаётган талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Қорақалпоғистон прокуратураси марҳумнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлади.

Нукусда ижарада яшаётган талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этди

 

Жорий йилнинг 27 февраль куни вилоятдан пойтахтга ўқишга келган беш нафар талабанинг мурдаси улар ижарада турган уйдан топилганди. Яқинда ижарачи аёл 3 йил муддатга озодликни маҳрум этилди.

 

Бу каби ҳолат яна такрорланди. Яъни кеча, 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри 22-кичик туман 8/6-уй 43-хонадонда ижарада яшовчи Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. исмли йигит ижара хонадонида вафот этган.



Қорақалпоғистон прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, марҳумнинг ўлимига хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.



Марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.



Ҳолат бўйича Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрта Чирчиқ туманида 13 ёшли қизча  ва Фарғонада ота-бола ис газидан заҳарланиб, вафот этганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика