1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Фарғонада ота-бола ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Ота 62 ёш, ўғил эса 31 ёшда бўлган.

Фарғонада ота-бола ис газидан заҳарланиб, вафот этди

 

Фарғона туманида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.


Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 ноябрь кунидан 18 ноябрь кунига ўтар кечаси Фарғона тумани Гулшан МФЙ Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б  яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

 

"Ҳозирда  юқоридаги  ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ ис газидан заҳарланиб, вафот этган 5 нафар талаба иши бўйича ижра уй эгасига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманида 13 ёшли қизча ис газидан заҳарланиб, вафот этганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика