Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, туманнинг Фурқат кўчасида яшовчи 55 ёшли А.Б., 26 ёшли М.М. ва 13 ёшли А.М. номаълум газдан заҳарланиш оқибатида Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли тез ёрдам бўлимига олиб келинган.
Воқеадан бир кун ўтгач, 6 ноябрь куни 2008 йилда туғилган А.М. шифохонада вафот этган.
Аввалроқ ис газидан заҳарланиб, вафот этган 5 нафар талаба иши бўйича ижра уй эгасига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.


