1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Юнусобод туманидаги хусусий уйлардан бирида беш талабанинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисидаги иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкентда ўқийдиган беш нафар талабанинг мурдаси улар ижарада турадиган уйдан топилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. куни кеча мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида уй эгасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Юнусобод туманидаги хусусий уйлардан бирида беш талабанинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисидаги иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати Zamon.uz га маълум қилди. Судланувчи аёл олти нафар талаба билан қонуний ижара шартномаси тузмай, уларни одам ҳаёти учун хавфли ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган ўзининг яшаш уйининг қўшимча қисмини ижарада вақтинча яшаши учун ажратган. Шу куни “Ҳудудгаз пойтахт” МЧЖнинг туман филиали ходимлари ижара уйининг биринчи хонаси ертўласида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмасдан ишлатиб келинаётган табиий газ орқали ишлайдиган иситиш печини текширади. Улар томонидан тузилган газ ускуналарини таъмирлаш ҳамда авария ҳолатини бартараф этиш юзасидан буюртма ҳужжатларига асосан оғзаки равишда ертўладаги иситиш печининг ўрнатилган жойи техника хавфсизлиги қоидаларига зид экани баён этилади. Қолаверса, иситиш печининг дудбўрони носозлиги: тортмаётгани, чиригани сабабли қайта уланмаслиги, агарда газ тармоғига уланмоқчи бўлса фақатгина газ идорасининг масъул ходими томонидан иситиш печини дудбўронини созлиги текширилгандан сўнггина газни иситиш печига ёқиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилади. Шунга қарармай, уй эгаси ижарада яшовчи талабаларга гўёки газ идораси ходими билан телефон орқали гаплашиб, ундан оғзаки равишда рухсат олганлигини билдиради. Мазкур ҳаракати “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” билан тақиқланганини билиши шарт бўлса ҳам, беъпарволик қилиб, газ ускуналари ва дудбўронни созлаш учун ҳеч қандай билимга ва ҳужжатга эга бўлмаган ижарачиларга иситиш печи ёниши натижасида ёнган газ ҳиди чиқадиган дудбўронни созлаб олишлари учун рухсат берган.

Шунга кўра, ижарачилар ўзлари билганича ушбу уйни иситиш вазифасини бажарувчи ертўлада жойлашган печ дудбўронининг қувурларини тўлиқ тозаламай, кўча деворига ўрнатилган дудбўроннинг фақатгина юқори қисмидаги қувурини алмаштириш йўли билан созлаб, уй эгасининг кўрсатмасига мувофиқ иситиш печига газни ёқиб, ижара уйининг хоналарини иситиб, ишлатиб келишган.

Уй эгасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган 2-иловаси, 139-қисмининг бир қанча бандлари қоидаларини менсимаганлиги оқибатида ижарада яшовчи 5 нафар ижарачининг мурдалари номаълум этиологик моддадан захарланиш ташхиси билан топилган.

 Уй эгаси Жиноят кодексининг 102-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва унга шу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик иш юритуви тартибида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилди.

Муножат Валиева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика