1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нью-Йоркда легионерлар касаллиги билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда

Касаллик Legionella бактериаси орқали ҳаводан юқади, айниқса кондиционерли муҳитда кенг тарқалади.

Нью-Йоркда легионерлар касаллиги билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Легионерлар касаллиги” номи билан танилган легионеллёз билан боғлиқ эпидемия оқибатида учинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди.

 

25-июлдан буён аниқланган касаллик қисқа фурсатда тез тарқалиб, 67 нафар кишида тасдиқланган. Соғлиқни сақлаш расмийлари айни пайтда гриппга ўхшаш аломатларга дуч келаётган фуқароларни шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилишга қатъий тавсия этмоқда.

 

Легионерлар касаллигига Legionella pneumophila бактериаси сабаб бўлади. Бу бактерия асосан сув ҳавзаларида ва эътиборсиз қолдирилган кондиционерлар филтрларида кўпайиб, ҳаво орқали инсон организмига ўтади. Айниқса, кондиционерли ёпиқ биноларда фаолият юритувчи шахслар ва йирик саноат корхоналарида ишловчилар юқори хавф остида ҳисобланади.

 

Дастлаб гриппга ўхшаш енгил белгилари билан кечадиган ушбу касаллик ўз вақтида ташхис қўйилмаса, оғирлашиши ва ҳаёт учун хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Энг кўп хавф гуруҳига иммунитети заиф шахслар, кекса ёшдагилар, чекувчилар ва сурункали касаллиги борлар киради. Легионеллёзни оддий қон таҳлили орқали аниқлаш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика