1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим / 
  4. Оғир  нуқсонлари бор болалар боғчада бепул тарбияланади

06:05 / 18.01.2022

1.6k

Оғир  нуқсонлари бор болалар боғчада бепул тарбияланади

Оғир  нуқсонлари бор болалар боғчада бепул тарбияланади

Нутқида, эшитиш ва кўришида имконияти чекланганлар давлат томонидан имтиёзга эга бўлади.

 

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

 

- нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

 

- эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

 

- кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

 

- таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия;

хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари);

 

- психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);

 

- мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги); 

 

- сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий боғча: уни қандай очиш мумкинлиги ҳамда Самарқанддаги боғчада гўштни ўғирлаган шахслар жазолангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика