Таълим

Навоийда икки нафар ўқитувчига автомобиль совға қилинди

Мазкур ўқитувчиларнинг 100 га яқин ўқувчилари Олий таълим муассасага ўқишга қабул қилинган.

Навоийда икки нафар ўқитувчига автомобиль совға қилинди

 

Халқ таълими Матбуот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига президент совғаси сифатида "Cobalt" автомобили совға қилинди.

 

Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Саидаҳмедов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган.

 

Маълумот учун: Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи ОТМга ўқишга кирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат Бобонов Президент совға қилган уйни бориб кўргани ҳамда Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодировага "Nexia 3" автомобили совға қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"