Таълим

Деҳқонободлик мактаб ўқитувчиси МДҲнинг 2021 йилдаги энг ёш олими бўлди

Шунингдек, у “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини ҳам қўлга киритди.

Деҳқонободлик мактаб ўқитувчиси МДҲнинг 2021 йилдаги энг ёш олими бўлди

 

1-тоифали ўқитувчи Дилноза Мадраҳимова Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 69-ИДУМда она тили ва адабиёти фанидан дарс беради. У Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ миқёсида ўтказилган “Йил педагоги-2021” ҳамда “Энг ёш олим-2021” халқаро илмий-амалий онлайн мақолалар кўрик танловида “Таълимга оид инновацион ёндашувлар” йўналиши бўйича илмий мақолалари билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

 

Ўқитувчи иккита йўналиш бўйича 1- ва 2-ўринларга сазавор бўлди ва кўкрак нишони, диплом билан тақдирланди. Шу билан бирга унинг илмий мақолалари журналда чоп этилиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди.

 

“Бу ютуқларга эришишимда туман халқ таълими, мактаб жамоаси ва барча устозларимга, шулар қаторида илмий раҳбарим профессор Носиржон Улуғовга мингдан-минг раҳмат айтаман”, — дейди Дилноза Мадраҳимова.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инновацион платформа ўқитувчилар малака ошириши учун янги имконият экани ҳамда ўқитувчиларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилиши ҳақида хабар берилганди. 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.