Ўзбекистон

Оғир сурункали касалликка чалинганларга уй олишда субсидия берилиши мумкин

Олий Мажлис Сенатига 10 ойда уй-жой масаласида 1137 та мурожаат келиб тушган.

Оғир сурункали касалликка чалинганларга уй олишда субсидия берилиши мумкин

Таъкидлаш жоизки, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекаётган ва алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг субсидия олиши билан боғлиқ жараёнларда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам қатор вазифалар юклатилган.

 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти, шунингдек, бошқа ташкилотлар ҳамда экспертлар ҳамкорлигида “Ипотека кредити бўйича давлат субсидияларини беришдаги инсофсизлик хавфларини баҳолаш” бўйича ўтказилган тадқиқот натижасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада ҳали ҳам ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлиги маълум бўлди.

 

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекаётган ва алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатини ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқлаш ҳамда жамоатчиликка эълон қилиш белгиланган, бироқ мазкур рўйхатни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ишлари якунига етказилмаган.

 

Ҳудудий тиббиёт муассасаларига беморларнинг сурункали касалликлари ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда кузатиб бориш ва маълумотларни янгилаш имкониятини яратиш лозим бўлса-да, беморларнинг касаллик тарихини рақамлаштиришга етарли эътибор қаратилмаган.

 

Ушбу ҳолатлар фуқароларнинг адолатли эътирозларига, жумладан оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишига ва давлат органлари ҳамда ташкилотларига мурожаатлари кўпайишига сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Сенатига 2024 йилнинг 10 ойи давомида уй-жой масаласида 1137 та мурожаат келиб тушгани бундан дарак беради.

 

Оғир сурункали касалликни бошидан ўтказаётган фуқароларнинг бу борадаги муаммоларини бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар хусусида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига сенатор сўрови юборилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўтарилган масалалар бўйича ўз режалари ҳақида жорий йилнинг 17 декабрига қадар асослантирилган тушунтиришлар бериши назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.