Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
Илм-фанИюл 06, 2021 16:45
Олимлар очликни ўчириб қўядиган «тугма»ни топди

 

Олимлар очликни ўчириб қўядиган «тугма»ни топди

 

Улар охирги маротаба бундан бир неча соат олдин овқатланилган бўлса-да, очлик ҳиссини сезиларли даражада камайтиришга қодир иккита нейронлар гуруҳини топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

 

Ушбу механизм ҳозирда сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтказилган — уларда овқат ейиш иштиёқини босиш ва очлик ҳиссини сусайтиришга муваффақ бўлинган. Нейронлар гуруҳини ингибирлаш орқали акс натижага ҳам эришиш мумкин — ушбу ҳолатда сичқонлар тўйганини билмай, ортиқча ейишни бошлаган.

 

Инсонларда ҳам шу каби натижа бериш-бермаслигини аниқлаш учун алоҳида тадқиқот ўтказиш лозим. Агарда мазкур жараён одамларда ҳам сичқонлардаги каби амалга ошса, олимлар осонлик билан очлик даражасини бошқариши, қўшимча ҳаракатларсиз диетасиз калорияларни истеъмол қилиши мумкин.

 

Потенциал жиҳатдан бу қандли диабет, ортиқча вазн ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши каби касалликларга қарши курашнинг янги имкониятларини очади.

 

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш