Жаҳон

Оқ уй яқинида отишма: Афғонистон фуқароси ҳибсга олинди

Икки нафар Миллий гвардия хизматчиси яраланган.

Оқ уй яқинида отишма: Афғонистон фуқароси ҳибсга олинди

 

АҚШнинг Вашингтон шаҳри марказида, Оқ уй яқинида 26 ноябрь куни қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳодиса натижасида Миллий гвардиянинг икки нафар хизматчиси жароҳат олди. Расмий маълумотларга кўра, отишма содир этган шахс қўлга олинган ва у 29 ёшли Афғонистон фуқароси Раҳмонулла Лаканвал экани аниқланган.

 

Дастлабки терговга кўра, Лаканвал Оқ уй яқинидаги патруль хизмати пайтида гвардия хизматчиларига қарата тўсатдан ўқ узган. Воқеа жойида бўлган бошқа ҳарбийлар ҳужумчини тезкор равишда зарарсизлантирган. Жароҳат олган икки нафар ҳарбийнинг аҳволи оғир бўлиб, улар тиббиёт муассасасига етказилган.

 

Тергов органлари ушбу воқеани террорчилик хуружига алоқадор деб баҳолаб, кенгайтирилган текширув ўтказмоқда. Маълум бўлишича, Лаканвал 2021 йилда афғон фуқаролари учун мўлжалланган махсус виза дастури доирасида АҚШга келган, бироқ унинг визаси муддати ўтиб кетган бўлсада, мамлакатда яшашни давом эттирган.

 

Ҳужум юз берган пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп Флоридадаги расмий тадбирларда бўлган. Ҳодисадан сўнг Оқ уй ҳудуди вақтинча ёпилиб, федерал ва шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари кучайтирилган режимга ўтказилган. Президент Трамп воқеага муносабат билдириб, гумонланувчининг кескин жазога тортилишини таъкидлаган ҳамда Вашингтонга қўшимча 500 нафар гвардия хизматчисини юбориш бўйича топшириқ берган. Шундан сўнг пойтахтда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия сони 2 200 нафарга етган.

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Оқ уй яқинида отишма: Афғонистон фуқароси ҳибсга олинди