Ўзбекистон

Ўқитувчиларни қийнаётган савол: ҳозирги вазиятда мактаблардан давомат талаб қилиниши тўғрими?

Маълумки, ҳозирда айрим вилоятларда дарс жараёнлари бошланган. Аммо, ҳаво ҳарорати совуқ экани ҳисобига жуда кўп ота-оналар фарзандини мактабга юбормаяпти.

Ўқитувчиларни қийнаётган савол: ҳозирги вазиятда мактаблардан давомат талаб қилиниши тўғрими?

 

Телеграм'даги "Xalq ta‘limi Info" канали админи Улуғбек Пўлатов мактабда ўқувчилар кам бўлгани учун мактаб маъмуриятидан давомат талаб қилишни бошлашгани, арим педагоглар шундай вазиятда бизга нисбатан жазо чораси қўллашса нима қиламиз дея унга мурожаат қилиб ёзаётганини маълум қилди.

 

"Бизнингча, бу вазиятда мактаб ходимларига жазо чораси қўллаб бўлмайди. Биринчидан, ҳозирги совуқ ҳавони ҳисобга олиш лозим. Иккинчидан эса бунга уларнинг ҳуқуқий асоси йўқ.

Масаланинг ҳуқуқий жиҳатига тўхталадиган бўлсак, қишки таътилни 18 январгача узайтириш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 6 январдаги 1-сонли буйруғи ҳозир ҳам амалда.

Мактабларни 11 январдан бошлаб очиш эса оғзаки топшириқ билан амалга оширилди. Агар бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий буйруғи билан бўлганда эди ўқувчилар давоматини талаб қилиш мантиқан тўғри бўларди.

Умумий қилиб айтганда ҳозирги вазиятда давомат учун педагог ходимларни жавобгарликка тортиш мантиқсизликдан бошқа нарса эмас.

Қуйи тизимдаги айрим ўзини тушуниб, тушунмасликга олиб юраверадиган мутасаддилар мактаб маъмуриятидан давомат талаб қилса, уларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий буйруғи ва ҳаво ҳароратини яхшилаб кўрсатиб қўйиш керак", — деган Пўлатов.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.