Ўсимлик мойига бўлган йиллик эҳтиёжи қанчалиги маълум бўлди
Ўзбекистон аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган йиллик эҳтиёжи 483 минг тоннани ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси хабар берди.


Қайд этилишича, мазкур эҳтиёжнинг 251 минг тоннаси маҳаллий хом ашё, 45 минг тоннаси импорт хом ашёси ҳисобига қопланади. Шунингдек, йилига ўртача 187 минг тонна импорт қилинган тайёр ўсимлик мойи аҳоли истеъмоли учун йўналтирилади.
Таъкидланишича, республикада истеъмол қилинаётган ўсимлик мойининг 230 минг тоннасини кунгабоқар мойи, 203 минг тоннасини пахта мойи, 48 минг тоннасини зиғир, пальма, махсар, зайтун ва бошқа мойлар ташкил этади.
Маълумот учун, мамлакатда 500 дан ортиқ йирик ва кичик ёғ-мой корхонаси мавжуд бўлиб, шундан 300 таси саноат корхонаси, 200дан ортиғи кичик корхона ҳисобланади.
Чўлпоной Аҳмедова







