Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида секундига 10 гигабит (10G) гача тезликка эга симли интернетни синовдан ўтказиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди.
Маълум қилинишича, лойиҳа Huawei Technologies Kazakhstan va Astana Innovations АЖ ўртасида АКТ инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш бўйича имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Ташаббус Остона ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди.
Тақдимот давомида иштирокчилар 10G PON технологияси ва унинг афзалликлари билан таништирилди, шунингдек, янги авлод ускуналари: оптик терминаллар, замонавий OLT ва Wi-Fi стандарти 7 намойиш этилди.
Демо зонада меҳмонлар уланиш тезлигини шахсан ўлчаш ва хизматлар барқарорлигини баҳолаш имкониятига эга бўлди. Тармоқ синовлари секундига 9490 мегабитгача юклаш тезлигини кўрсатди, бу ресурс талаб қилувчи хизматларнинг барқарор ишлаши учун етарли.


