1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 71 киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, автобусда яқинда Эрондан депортация қилинган қочқинлар бўлган.

Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 71 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида автобус, мотоцикл ва юк машинаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 71 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, улар орасида 17 нафар бола ҳам бор дейди РБК нашри.

 

Ҳодиса юзасидан маҳаллий маъмурият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув бошлади. Ҳирот вилояти полицияси берган маълумотга кўра, авария автобус ҳайдовчисининг тезликни ошириши ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

 

Хабарларга кўра, автобусда яқинда Эрондан депортация қилинган қочқинлар бўлган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика