1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

От ўрнини той босар

Катта эҳтимол билан Туркманистон президенти "пост"ини ўғлига қолдирмоқчи.

От ўрнини той босар

 

Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни навбатдан ташқари Президентлик сайлови бўлиб ўтади.

 

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” республика Марказий сайлов комиссияси вакилига таяниб хабар берди

 

Қайд этилишича, халқ кенгашининг жума куни бўлиб ўтган йиғилишида 15 йилдан бери президентлик қилган Бердимуҳаммедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида эканини маълум қилган. Фақатгина Халқ Маслаҳатияси (юқори палатаси) раислиги лавозимини қолдирган.

 

Кейинроқ у МСКга навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлашни топширди.

 

Ҳозирда Туркманистон ҳукуматида Бош вазир ўринбосари лавозимини 2021 йил июлидан буён молия-иқтисодий комплексга раҳбарлик қилиб келаётган президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов эгаллаб турибди.

 

Туркманистон Конституциясига кўра, президент етти йил муддатга сайланади. Навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика