Жаҳон

Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда

Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ маълум қилди.

Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда

 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермуҳамбет Қонисбаев ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев раислигида видеоконференция форматида қозоқ-туркман сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

 

«Тадбир доирасида томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 2021 йил октябрь ойида Ашхободга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 2022 йил октябрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш шунингдек, Туркманистон томонининг 6-чи ОҲИЧК саммитида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади хабарда.

 

Маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"