1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Озарбайжон ва Арманистон вакиллари учрашади

Учрашув ташкил этилишида ЕИ ташаббус кўрсатган.

Озарбайжон ва Арманистон вакиллари учрашади

 

Май ойи бошида Боку ва Ереван вакиллари Брюсселда учрашади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.

 

"Май бошларида Брюсселда Озарбайжон ва Арманистон вакиллари учрашувини ташкиллаштириш режалари бор", — деган у Бокудаги халқаро конференциядаги чиқишида.

 

Шунингдек, Алиев Европа Иттифоқини Озарбайжон учун муҳим ҳамкор деб атаган.

 

"Биз Евроиттифоқни ҳалол ўйинчи сифатида биламиз ва унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Агар ЕХҲТ Минск гуруҳи ишламаса, биз ЕИнинг Арманистон билан муносабатларда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблаймиз", — деб қўшимча қилган Озарбайжон етакчиси.

 

Аввалроқ Арманистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика