Ўзбекистон

Ўзбек ва тожик киноижодкорлари томонидан “Жомий ва Навоий” фильми суратга олинади

Унда таниқли актёр Люк Бессон ҳам иштирок этади.

Ўзбек ва тожик киноижодкорлари томонидан “Жомий ва Навоий” фильми суратга олинади

 

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва  “Тожикфильм” давлат муассасасининг “Жомий ва Навоий” тарихий фильмини яратиш бўйича тузилган қўшма комиссиясининг якуний йиғилишида фильм концепцияси икки давлат мутахассислари томонидан маъқулланди.


Мазкур фильм Жомий ва Навоий дўстлиги ҳақида бўлиб, икки давлат ўртасида дўстлик ва самимийлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик муҳитини қайта тиклашга хизмат қилади.


Тақдимотда Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, “Тожикфильм” давлат муассасаси директори Маҳмасаид Шохиён, шунингдек, икки давлат олимлари ва киноижодкорлари иштирок этди.


Ўзбекистон томонидан фильмга режиссёрлик қилаётган Фурқат Усмоновнинг таъкидлашича, Кинематография агентлиги бош директории Ф.Абдухолиқов Тошкент кинофестивали доирасида таниқли актёр Люк Бессон билан музокара ўтказган.

 

“Яқинда бўлиб ўтган Zoom-конференция давомида Люк Бессон Ўзбекистон ва Тожикистон ёш режиссёрлари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди ва ёш ўзбек киноижодкорларининг иштиёқидан илҳомланганлигини таъкидлаб ўтди. Келишувларга кўра, сценарий устида биргаликда ишлаймиз, у лойиҳа бўйича маслаҳатчи вазифасини бажаради. Ҳозирда у фильм сценарийсини интиқлик билан кутмоқда”, — деди Усмонов.

 

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Тошкентда янги замонавий санъат маркази очилади

1912 йилда қурилган собиқ трамвай депоси ва дизель электр станцияси негизида CCA Tashkent ташкил этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"