1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди

Бу ҳақда «Hasht-e Subh Daily» хабар берди.

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди

 

Бу ҳақда «Hasht-e Subh Daily» хабар берди.

 

Келтирилишича, Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (ДАБС) электр компанияси Ўзбекистондан мамлакатга етказиб бериладиган электр энергияси техник носозлик туфайли узилганини маълум қилган. 

 

«Брешна» компанияси маълумотига кўра, муаммо икки кун ичида ҳал қилиниши кутилмоқда.

 

Ҳозирда Кобулнинг айрим вилоят ва туманларидаги аҳоли вакиллари электр энергиясисиз яшамоқда.

 

Электрга бўлган талабни камайтириш учун Туркманистон электр энергияси Кобулга етказиб берувчи электр занжирига уланади.

 

«Брешна» компанияси матбуот котиби Камтуллоҳ Майванднинг маълум қилишича, маҳаллий электр энергиясидан фойдаланиш эса давом этади.

 

Афғонистондаги 13 вилоят, жумладан, Кобулда электр энергияси Ўзбекистондан импорт қилиниши ҳисобига таъминланади. Мамлакат, шунингдек, электр энергиясини Эрон, Туркманистон ва Тожикистондан ҳам импорт қилади.

 

Август ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистоннинг 2021 йил учун етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини эълон қилганди. У бундан ташқари 2022 йилда ҳам тўловлар амалга оширилаётгани қўшимча қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика