1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Солиқ кодексига ер солиғига доир ўзгартиришлар киритилмоқда

Ўзгартишлар аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик беради.

Солиқ кодексига ер солиғига доир ўзгартиришлар киритилмоқда

 

Солиқ кодексига оширилган ер солиғи ставкаларини бекор қилувчи ҳамда электротехника корхоналарига солиқ имтиёзлари берувчи ўзгартиришлар киритмоқда. Бу ҳақда янги қонун лойиҳасида сўз боради.

 

Янги қонун лойиҳаси амалдаги Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритишни назарда тутади:

 

1. Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган майдонлар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш амалиёти бекор қилинади.

2. Шунингдек, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxслар учун ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилиши тўxтатиб турилади.

3. Шу билан бирга, электротехника тармоқ корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини ривожлантириш мақсадида, вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилмоқда.

 

Қонун ишлаб чиқарувчилари ушбу киритилаётган ўзгаришлар Республика солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда аҳолини қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мулкий ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун хизмат қилишага ишонч билдиришмоқда.

 

Янги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан батафсил Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида танишиш мумкин. Унинг муҳокамаси 8 декабрга қадар давом этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика