Жаҳон

Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада янги самолётни синовдан ўтказди

Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида Россия ва Тожикистон ҳарбийлари билан бўлиб ўтаётган қўшма машғулотларда Россиянинг учувчисиз самолётларини синовдан ўтказди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада янги самолётни синовдан ўтказди

 

Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, дронлар (учувчисиз самолётлар) узоқ масофали ҳаво разведкаси учун ишлатилган. Улар Ўзбекистонга экспорт шартномаси асосида етказилган.

«Ҳарбийлар ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари манёвралар пайтида Россияда ишлаб чиқарилган ZALA 421-16E дронларидан фойдаланган. Бу қурилмалар оптик ҳаво разведкаси учун ишлатилади», дейилган хабарда.

Маълумот учун, ZALA 421-16E учувчисиз самолётларнинг энг машҳур тури ҳисобланиб, унинг юк кўтариш қобилияти сабабли бортига қўшимча ускуналар ўрнатиш мумкин. Дронлар тўсиқларга қарши чидамли ва 100 километргача бўлган масофада бошқарила олади. Улар пневматик катапултдан ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийларининг машғулотлари Термиз полигонида 10 августгача давом этади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада янги самолётни синовдан ўтказди | Zamon.uz