Ўзбекистон Каспий денгизи орқали Европага товарлар етказиб беришни бошлади.
Мис концентрати ортилган биринчи таркиб жами 4 минг километр масофани босиб ўтади.
Контейнерли поезд “Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Болгария/Европа” маршрути орқали ЕИ ҳудудига боради.
Ўзбекистон бир неча бор Транскаспий йўлаги орқали Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдони кучайтиришга чақирганди. Ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ давлат раҳбарлари саммитида Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро транспорт коридори имкониятларининг 10 фоизидан фойдаланилаётганини айтганди.


