Ўзбекистон

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакатнинг Малайзиядаги элчихонаси байрам акцияси ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

 

 

Унга кўра, ушбу санани нишонлаш доирасида Малайзия пойтахтининг қуйидаги рамзий диққатга сазовор жойлари Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилади:

 

  • Saloma Link пиёдалар кўприги;
  • пойтахт мерияси кўп қаватли биноси;
  • машҳур эгизак бинолар — Petronas Twin Towers жойлашган марказий чорраҳа.

 

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Куала-Лумпурдаги барча ўзбекистонликларни ушбу ҳолатга гувоҳ бўлишга, эсдалик учун суратга тушишга чақирган. Шу билан бирга, эҳтиёт чораларини кўришга, карантин қоидаларига амал қилишга чақирган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Ниагара шаршараси 15 дақиқа давомида мамлакат байроғи рангларида ёритилиши ҳақида хабар берилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати Бурж Халифада Ўзбекистон байроғи 1 сентябрь куни 1 дақиқа давомида намойиш этилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади | Zamon.uz