Январь-апрель ойларида Ўзбекистон хорижга 3 миллиард доллардан ортиқ олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида қайд этилган [https://stat.uz/ru/press-t%D1%86%D0%B5%D0%BD%D1%82%D1%80/novosti-goskomstata/39371-o-zbekiston-respublikasi-tashqi-savdo-aylanmasi-2023-yil-yanvar-mart-3]. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 19,57 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,4 фоизга ўсган. Апрель ойида Ўзбекистон олтин экспортини 650 миллион долларгача қисқартирди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металлни хорижга етказиб бериш умумий ҳажми 3,06 миллиард долларни ташкил этган. Маълумот ўрнида: Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой — 3,3 миллиард; — Россия — 2,9 миллиард; — Қозоғистон — 1,5 миллиард; — Туркия — 1,0 миллиард; — Корея — 802,1 миллион; — Германия — 787,4 миллион; — Қирғиз Р. — 326 миллион; — Туркманистон — 312,6 миллион; — Афғонистон — 259,5 миллион; — Франция — 253,6 миллион.