1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда боғчалар сони 38 мингдан ошди

Мактабгача таълим тизимида ўсиш кузатилмоқда.

Ўзбекистонда боғчалар сони 38 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 058 тага етди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2 085 тага кўп бўлиб, мамлакатда боғчалар тармоғининг изчил кенгайиб бораётганини англатади.

 

Мамлакат бўйлаб боғчаларнинг катта қисмини — 28 729 тасини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади. Сўнгги йилларда бундай муассасаларга қўшимча қулайликлар яратилиши ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар натижа бермоқда.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп боғчалар Самарқанд (4 507 та), Андижон (4 324 та), Қашқадарё (4 216 та) ва Фарғона (4 189 та) вилоятларида фаолият юритмоқда. Энг кам кўрсаткич эса Тошкент шаҳри (1 047 та) ва Сирдарё вилоятида (1 145 та) қайд этилган.

 

Мутахассислар фикрига кўра, боғчалар сонининг кўпайиши болаларнинг эрта ривожланиши ва сифатли таълим олишини таъминлаш билан бирга, ота-оналарнинг меҳнат бозорида фаол иштирок этишига ҳам ёрдам бермоқда. Шу билан бирга, сифат назорати ва тарбиячилар малакасини ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика