1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT пуллик моделларидан бепул фойдаланади

Сунъий интеллект таълим тизимида инновацияларни ривожлантиришга ёрдам бериши айтилмоқ.

Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT пуллик моделларидан бепул фойдаланади

Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, мамлакат ҳукумати OpenAI компанияси билан таълим тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича меморандум имзолади. Ҳужжат Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда тасдиқланган.

 

Меморандумга кўра, Қозоғистон ўқитувчиларига уч йил давомида ҳар йили камида 165 мингта ChatGPT Edu лицензияси тақдим этилади. Ушбу махсус Edu версияси таълим муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, ўқитиш жараёнини оптималлаштириш ва ўқувчиларнинг таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилади.

 

Ташаббуснинг асосий мақсади — таълимда инновацион ёндашувларни кенгайтириш, маъмурий юкни камайтириш ва ўқитувчилар вақти самарали тақсимлашдир. Шу орқали ўқитувчилар ўқув жараёнига кўпроқ эътибор қаратши, талабаларнинг ривожланишини яхшилаши кутилмоқда.

 

OpenAI вакили Кевин Миллснинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб ўқитувчилар аллақачон сунъий интеллектдан фойдаланиб, маъмурий вазифаларни камайтирмоқда ва ўқувчиларга кўпроқ вақт ажратмоқда. Қозоғистон ҳукумати билан тузилган келишув эса маҳаллий ўқитувчиларга ChatGPT’dan самарали фойдаланиш ва унинг афзалликларини бутун мамлакат таълим тизимига жорий этиш имконини беради. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика