1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чиқинди хизматларида энди фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов олинади

Онлайн тизим орқали шаффоф ва қулай тўлов тартиби жорий этилади.

Чиқинди хизматларида энди фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов олинади

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловнинг янги тартиби жорий этилади. Энди истеъмолчилар фақатгина уларга кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлайдилар. Ушбу ўзгариш санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Хизматлар учун тўлов жисмоний ва юридик шахслар томонидан онлайн тизим орқали амалга оширилади. Бу тартиб истеъмолчиларга қулайлик яратади: банкка бориш ёки навбат кутиш шарт эмас, ҳисоб-китобларни назорат қилиш осонлашади, тўлов чекларини онлайн юклаб олиш мумкин ва хизмат кўрсатиш жараёнида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш имконияти ошади.

 

Тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Улар санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқиндиларни ёқиш заводлари ва экосаноат ҳудудларига белгиланган тартибда, хизмат кўрсатиш ҳажми ёки тонна/километр ҳисобида тақсимланади.

 

Шунингдек, ҳар ой якуни билан санитар тозалаш корхоналари самарадорлиги баҳоланади ва «қизил», «сариқ» ёки «яшил» тоифаларга ажратилади. Юқори самарадорлик кўрсаткичига эга «яшил» тоифадаги корхоналарга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб хизмат сифатини ошириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва аҳолининг розилигини таъминлашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика