1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда хусусий тиббиёт сектори улуши 30 фоизга етди

9 мингдан ортиқ хусусий клиникалар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда хусусий тиббиёт сектори улуши 30 фоизга етди

Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларда хусусий сектор улуши 30 фоизга етди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Жумладан, офталъмология ва оператив офталъмология хизматларининг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОР хизматларининг 70 фоизи, стоматологик ташхис ва муолажаларнинг эса 91 фоизи хусусий клиникалар томонидан тақдим этилмоқда. Шунингдек, лаборатория хизматларининг 40 фоизи ҳам хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

 

2017 йилда хусусий шифохоналар сони тахминан 3,5 мингни ташкил этган бўлса, бугунги кунда улар 9 мингдан ошган. Натижада, саккиз йил ичида хусусий секторнинг барча турдаги тиббий хизматлардаги улуши 10 фоиздан 30 фоизга кўтарилган. Шу даврда хусусий клиникаларнинг ўрни, айниқса, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона каби йирик шаҳар ва вилоят марказларида сезиларли даражада ошган.

 

Вазирлик таъкидлашича, соҳада лицензиялаш ва аккредитация тизими жорий этилган, тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш бўйича Миллий стандартлар тасдиқланган. Шу билан бирга, хусусий сектор мутахассисларининг малакасини ошириш тизими ҳам амалиётга киритилган. Бу эса хизмат сифатини яхшилаш ва аҳолига хавфсиз, замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон яратади.

 

Келажакда чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерларини ташкил этиш режалаштирилган. Мутахассислар фикрича, бундай кластерлар аҳолига қулайлик яратиб, тиббий хизматларнинг минтақавий тенг тақсимланишини таъминлайди ва хусусий секторнинг ривожланишига катта туртки беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика