Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар техникумида таълим олаётган ўқувчи зўравонликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан дарҳол назоратга олинди. Шунингдек, туман прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси томонидан воқеа бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, воқеа икки нафар вояга етмаган ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик оқибатида содир бўлган. Жабрланган ўқувчига унинг хонадош курсдоши тан жароҳати етказган.
Ҳозирда жабрланувчига зарурий тиббий ёрдам кўрсатилаётган бўлиб, у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олинган. Ушбу ҳолат бўйича алоҳида кейс очилиб, вазият мунтазам кузатиб борилмоқда.
Шунингдек, назоратни таъминламаган ва бундай воқеа юз беришига йўл қўйган муассаса раҳбариятига қонунчиликка мувофиқ баҳo берилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.


