Ўзбекистон

Ўзбекистонда олтин нархи йил бошига нисбатан 60 фоизга ўсди

Олтин нархи шу йилнинг ўзида 45 мартадан кўпроқ рекорд ўрнатди.

Ўзбекистонда олтин нархи йил бошига нисбатан 60 фоизга ўсди

 

25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 гирам олтин нархи 1 млн 788 минг сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирги вақтга қадар бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.Олтин нархи бир кунда 0,3 фоизга, йил бошига нисбатан 60 фоизга ошди.

 

Марказий банк томонидан 25 декабрь куни ўлчовли олтин қуйма нархларини эълон қилди. Унга кўра, 1 грамм олтин қуймасининг нархи 1 млн 788 минг сўмни ташкил қилмоқда.

 

     

 

Бу нарх Ўзбекистонда олтин қуймалари сотила бошлагандан бери кузатилаётган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади

 

Нархлар бир кунда 0,3 фоизга, йил бошига нисбатан эса 60 фоизга ошди. Олтин нархи шу йилнинг ўзида 45 мартадан кўпроқ рекорд ўрнатди. 

 

Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи ўз тарихидаги юқори чўққиларни забт этмоқда. 

 

Хусусан, 24 октябрь куни олтиннинг 1 трой унцияси тарихда илк бор 4 минг 500 доллардан ошди. Бироқ бугун, 25 декабрь соат 9:52 ҳолатига кўра, 4 минг 480 долларни ташкил этмоқда.

 

2025 йилда олтин нархининг рекорд даражага кўтарилиши билан бир қаторда кескин пасайиш ҳам кузатилди. Жумладан, 27 октябрь куни олтиннинг бир трой унцияси 4 минг доллардан пастга тушди. 

 

Кун давомида энг паст нуқта 3 минг 970 доллар даражасига етди. Бу 10 октябрдан буён кузатилган энг паст кўрсаткич эди. 

 

Reuters нашри бунинг сабабларини АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо муносабатларининг яхшиланаётгани билан изоҳлади. 

 

Унда АҚШ ва Хитой ўртасида савдо келишуви имзоланса, бу хавфсиз активларга, жумладан олтинга бўлган талабни камайтириши таъкидланди. 

 

Маълумот учун, жаҳон бозорида олтин нархининг ўсиши туфайли Ўзбекистон 11 ойда қарийб 10 млрд сўмлик рекорд даражада олтин экспорт қилди. 

 

1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 61,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳам рекорд кўрсаткичдир.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"