Ўзбекистон

Ўзбекистонда шамол ва қуёш “атласи” ишлаб чиқилади

Сенат йиғилишида мамлакатдаги иқлим муаммолари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда шамол ва қуёш “атласи” ишлаб чиқилади

 

Жорий йил 14 май куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.


Унда иқлим ўзгаришининг Ўзбекистондаги оқибатларини юмшатиш бўйича қисқа ва ўрта муддатли чора-тадбирларни амалга ошириш режасида белгиланган вазифалар бажарилиши ҳолати юзасидан Ўзгидромет хизмати маркази Бош директорининг ахбороти эшитилган.

 

Қайд этилишича, Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечмоқда. Дарёлар сувини шакллантирувчи музликларни тобора эриб бориши, чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг тақчиллиги каби салбий кўринишларда намоён бўлмоқда.

 

Мамлакатда иқлим ўзгаришига таъсир кўрсатувчи ёқилғи-энергетика, саноат, қурилиш тармоқларидан ташланаётган ифлослантирувчи моддаларни кескин камайтириш мақсадида ҳозирда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича кенг қамровли Стратегия, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда.  Хусусан, Ўзбекистон Иқлим бўйича Париж келишуви доирасида 2030 йилга ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35% камайтиришга эришилади.

 

Шунингдек, Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистондаги оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режаси киритилган 51 та тадбирдан ҳозирда 16 таси тўлиқ бажарилган. 


Сенаторлар томонидан ўз вақтида бажарилмаган вазифаларни охирига  етказиш  ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга топшириқ, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси шамол атласи”ни ҳамда “Ўзбекистон Республикаси қуёш атласи”ни ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда шамол ва қуёш “атласи” ишлаб чиқилади | Zamon.uz