1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда тамаки контрабандасига қарши кураш кучаймоқда

Рейдлар ва йирик мусодараларга қарамасдан, ноқонуний сигареталар бозорларда эркин сотилмоқда.

Ўзбекистонда тамаки контрабандасига қарши кураш кучаймоқда

Ўзбекистонда сўнгги ойларда тамаки махсулотларининг ноқонуний савдосига қарши чора-тадбирлар сезиларли даражада кучайтирилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари тез-тез йирик партияларни мусодара қилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Бироқ, кўчаларда ва бозорларида контрабанда сигареталари ҳали ҳам бемалол сотилаётгани кузатилмоқда.

 

Контрабанда махсулотлари орасида кўп учраган брендлардан бири — БААнинг Жебел-Али эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилувчи Милано. Бу турдаги қутиларда тиббий огоҳлантиришлар йўқ, бу эса Ўзбекистон техник регламенти талабларига зид ҳисобланади.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети маълумотларига кўра, 2025 йил август ҳолатида мамлакатдаги “қурда бозор” улуши 11,6 фоизга етаган. Пойтахтда бир ой ичида бу кўrsatкич 7 фоиздан 11,8 фоизга ошган. Фарғона водийсида эса ҳолат янада кескин — ноқонуний сигареталарнинг улуши 22,1 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети етти ойда тахминан 286 миллиард сўм йўқотган, шундан 115 миллиард сўмдан ортиғи Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.

 

Сўнгги ҳафталарда Самарқанд, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ўн минглаб қутилар мусодара қилинди. Масалан, Намангангина 215 миллион сўмлик 11 мингдан ортиқ Милано ва Esse Change қутилари ҳамда юзлаб электрон сигареталар ноқонуний олиб кирилишидан тўхтатилди.

 

Бироқ, мутахассислар таъкидлашича, кураш асосан оқибатларга қаратилгани боис, муаммонинг илдизи ечилмаяпти. Тамакисозлар ассотсиацияси ўтказган таҳлилларга кўра, ноқонуний брендлар қутиларда смола ва никотин миқдорини паст кўрсатиб, истеъмолчиларни чалғитаяпти. Масалан, Милано London қутисида 1 мг смола ва 0,1 мг никотин кўрсатилган бўлса, лаборатория таҳлиллари бу рақамларни 3,1 мг ва 0,2 мг деб топди. Oris Fusion Mintда эса фарқ янада катта: эълон қилинган 4 мг смола ва 0,3 мг никотин ўрнига 6,6 мг ва 0,61 мг аниқланган.

 

Шу боис, мутахассислар фикрича, фақат рейд ва мусодара билан чекланиш етарли эмас. Контрабанда махсулотларини мамлакатга киритиш йўлларини тўсиш, бозор ва кўчаларни ноқонуний махсулотлардан тозалаш учун барча ваколатли органларнинг тизимли ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарур.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика