Ўзбекистон

Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари учун тўловлар пасайтирилади

Қонунга киритилаётган ўзгаришлар билан теле ва радиоканаллар орқали эфирга узатилаётган медиа маҳсулотлар сифати яхшиланиши мумкин.

Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари учун тўловлар пасайтирилади

Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари ва телерадиоканаллар учун давлат божи миқдорини камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

 

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби доирасида кўриб чиқиладиган масалалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари, экспертлар иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

 

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун билан теле ва радиоканалларга, шунингдек, уяли алоқа виртуал операторларига ўз фаолиятларини амалга оширганлари учун тўлайдиган давлат божи миқдорлари камайтирилиб, уларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

 

Жумладан, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган йиллик давлат божи миқдори ҳам камайтирилмоқда. Шунингдек, қонун билан теле ва радиоканаллар томонидан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштирганлик, қурганлик, улардан фойдаланганлик ва уларнинг хизматлар кўрсатганлиги учун тўланадиган давлат божи миқдорлари илгариги миқдорларга нисбатан мос равишда 50 фоизга камайтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, қонундаги ушбу ўзгартиришларга асосан эндиликда теле ва радиоканаллар томонидан юқоридаги фаолият турлари учун тўланадиган давлат божини йилнинг ҳар чораги учун тенг миқдорларда бўлган ҳолда тўлашга имконият яратиб берилмоқда. Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, ушбу имкониятлар келажакда алоқа ҳамда теле ва радиоканаллар орқали эфирга узатилаётган медиа маҳсулотлари сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Маълум бўлишича, эркакнинг алиментдан 83 млн қарзи бўлган.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.