Ўзбекистон

Юк машиналари учун “йўл йиғими” жорий этилмоқда

Янги тартиб 2024 йилдан кучга киради.

Юк машиналари учун “йўл йиғими” жорий этилмоқда

 

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун йиғим тўланади. Бу Ўзбекистон Республикасининг 886-сонли Қонунида белгиланган.

 

Унга кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМнинг 5-10 баравари) миқдорда “йўл йиғими” жорий этилади.

 

Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.

 

Халқаро тажрибага кўра, ушбу амалиёт Австралия (4,5 тоннадан ортиқ), Германия (12 тоннадан ортиқ), Англияда (3,5 тоннадан ортиқ) жорий этилган.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

custom img

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

custom img

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

custom img

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

custom img

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Президент спорт мактаблари фаолиятидаги камчиликларни танқид қилиб, мураббийлар фаолияти спортчилар натижаси билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистондаги айрим ОТМларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний норматив топшира олмаган

Шавкат Мирзиёев ректорларга спорт бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқишни топширди.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактабларда спорт тўгаракларининг “номига” ташкил этилаётганини танқид қилди

Президент раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"