1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистондаги биринчи Гиннес спорт рекорди расман қайд этилди

Рекорд биринчи уринишда ўрнатилган.

Ўзбекистондаги биринчи Гиннес спорт рекорди расман қайд этилди

 

Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерациясининг олти нафар спортчидан иборат жамоаси Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси иштирокида оғирлиги “СилкАвиа"нинг 13500 кг бўлган АТР 72−600 лайнерини 100 метр масофага бор-йўғи 46,7 сонияда силжитди.

 

Қайд этилишича, рекорд биринчи уринишда ўрнатилган. Гиннеснинг рекордлар китобининг асл шарти уни 60 сония ичида шу масофага олиб ўтиш эди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижаларни кўрсатишди, бироқ 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхши натижа бўлди. Бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти Тимур Собиров воқеани шарҳлар экан, 46,7 сония ақл бовар қилмайдиган кўрсаткич экани ва ундан ўзиб кетиш жуда қийин бўлишини таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика