Спорт

Тошкент бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилади

Жорий йил 15-17 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади.

Тошкент бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилади

 

 

 

Халқаро турнир Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

 

Бу йилги мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Aвстралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, Aрманистон каби давлат вакиллари ғолиблик учун куч синашади.  

 

Мамлакатимизда ўтиши кутилаётган мазкур Жаҳон кубоги иштирок этадиган барча гимнастикачилар учун муҳим ҳисобланади. Сабаби, 2022 йилги мавсумда гимнастикачиларни қатор муҳим мусобақалар кутмоқда. Жумладан, Олимпия ўйинларигача бўлган давр анча қисқа. Яъни шу йилнинг кузида лицензион жаҳон чемпионати бошланади ва унда «Париж-2024» Олимпиадаси учун биринчи квоталар ўйналади.  

 

Ўзбекистон гимнастика федерацияси маълумотига кўра, пойтахтимиздаги Жаҳон кубоги яккалик босқичида мамлакатимиз шарафини Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпионати босқичлари ғолиби Сабина Тошкенбоева, Осиё чемпиони Тахмина Икромова ҳимоя қилади. 

 

Шунингдек, гуруҳ машқларида Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Нилуфар Aъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Мария Пак ва Хуршида Aбдурауфова иштирок этади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"