Ўзбекистон

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяга ўқишга юборилади

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяга ўқишга юборилади

 

 

Учрашувда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда давом этиш, хусусан, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни Жанубий Корея Қуролли Кучлари олий ҳарбий ўқув юртларига ўқишга юборишга келишиб олинди.

 

Бундан ташқари, кореялик ва ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш амалиётини давом эттириш, жумладан, онлайн шаклда икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳар икки томон учун энг долзарб мавзулар бўйича машғулотлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.

 

Ҳарбий тиббиёт соҳасида, жумладан, тиббиёт ҳарбий академиялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

 

Корея Республикаси Қуролли Кучлари тиббий қўмондонлиги қўмондонининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Ўзаро манфаатларнинг кенг соҳаларини ҳисобга олган ҳолда жорий йил октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа идоралари ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича музокаралар ўтказиш хусусида келишиб олинди.

custom img

Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради

Одилхон қори дафн маросимида иштирок этмаган.

custom img

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

custom img

“Тошкентда қурилиш катта коррупция ва хавфга айланди” - Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси қурувчиларнинг катта фойда кўриш учун қонунларни четлаб ўтаётгани ва одамлар ҳаёти хавфга қўйилаётганини кескин танқид қилди.

custom img

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Дронлар ҳужуми оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

custom img

“Одам ташияпсанми? Пулини оляпсанми?” —Сурхондарё ҳокими транспортдаги муаммоларни танқид қилди

Улуғбек Қосимов чипталар савдосини шаффофлаштириш, поездлардаги шароитларни яхшилаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича масъулларга бир ҳафта муддат берди.

custom img

Жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилади

Яна 7 нафар раҳбарга интизомий жазо қўлланади.

custom img

Ўзбекистонда 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишининг олди олинди

Кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланиб, 9 282 та кибержиноят фош этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"