Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг сейсмологик атласи тайёрланди

Ўзбекистон Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти олимлари томонидан «Ўзбекистон Сейсмологик атласи» лойиҳаланди ва тузилди.

Ўзбекистоннинг сейсмологик атласи тайёрланди

 

 

Фанлар академияси хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида кузатилган зилзилаларни картографик жиҳатдан тасвирлаш, зилзила жараёнларини ҳозирги тенденцияси, ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатларини баҳолаш, шунингдек мамлакатнинг сейсмик хавфи юқори бўлган минтақаларида юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларга қарши кўриладиган чора-тадбирларни режалаш мақсад қилинган.

 

«Ўзбекистон Сейсмологик атласи» 7 бобдан иборат бўлиб, ўз ичига 70дан зиёд хариталарни мужассамлаштирган. Атласда зилзила жараёнларига оид хариталардан ташқари геологик, тектоник ва бошқа мавзулардаги хариталар ҳам ўрин олган.

 

«Ўзбекистон Сейсмологик атласи» Сейсмология институтида турли йилларда фаолият кўрсатган ва ҳозирда ўз фаолиятларини олиб бораётган олимларнинг кўп йиллик илмий изланишлари натижалари асосида тайёрланди. 

 

Билдирилишича, мазкур атласдан нафақат геология, сейсмология йўналиши мутахассислари, умуман Ер ҳақидаги фанлар билан боғлиқ йўналишларда таҳсил олаётган магистрантлар, илмий изланувчилар, профессор ўқитувчилар ва қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.