Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ярим йиллик даромадлари миқдори маълум қилинди

Январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ўсди.

Ўзбекистоннинг ярим йиллик даромадлари миқдори маълум қилинди

 

 

Молия вазирлиги давлат бюджети даромадларининг 2021 йил 1-ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижаларини эълон қилди.

 

Қайд этилишича, январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 74,9 триллион сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 триллион сўмга (+28,7 фоиз) кўп бўлди.

 

Ҳисобот даврида давлат солиқ органлари назоратидаги тушумлар 61,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига қараганда 15,5 триллион сўмга (33,8 фоиз) ошди.

 

Жумладан, йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси назорати остидаги тушумлар 40,6 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 10,5 триллион сўмни (35 фоиз) ташкил қилди.

 

1-ярим йилликда божхона органлари томонидан назорат қилинадиган тушумлар 5,2 триллион сўмга (52,5 фоиз) ошди ва 15 триллион сўмни ташкил қилди.

 

Давлат бюджетининг солиқ ва божхона органлари томонидан назорат қилинмайдиган тушумлари 6 триллион сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 триллион сўмга кўпдир.

custom img

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

BRT тизими 2028 йил охирига қадар ишга туширилади.

custom img

2030 йилгача ҳаво ифлосланиши кескин камайтирилади

“Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида атмосферани муҳофаза қилиш бўйича чоралар кучайтирилмоқда.

custom img

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Бугунги кунга қадар еттита вилоятдаги 272 та масжидда аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳланитириш учун махсусу ускуналар ўрнатилган.

custom img

Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

custom img

Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари тарифлари 1 апрелдан оширилади

Қарорда бир нафар фуқаро учун ойига чиқинди тўлови 10 864 сўм этиб белгиланиши таклиф этилган.

custom img

Сурхондарёда чегара қўшинларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган сохта “прокурор” қўлга олинди

У фуқародан 1000 доллар талаб қилган ва пулни олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

Президент Янги Тошкентда қуриладиган мусиқали фаввора лойиҳаси билан танишди

Мажмуада 232 метр баландликка сув отадиган супер фаввора ва 360 даражали сув экрани барпо этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"