Ўзбекистон

Пандемия даврида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ – Лиан Куппунс

ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили мамлакатда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Пандемия даврида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ – Лиан Куппунс

 

Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан ЖССТ вакили Ўзбекистондаги беш йиллик кузатувлари ҳақида гапириб, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди. 

 

“Жуда ҳам катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар гувоҳи бўлдим. Айниқса, бу ерда даволашдан кўра кўпроқ касалликни олдини олишга урғу берилишига, вертикал бошқарувдан бевосита горизонтал кенг қамровли ёндашувга асос солинганига гувоҳ бўлдим.

 

Йигирма беш йил давомида турли мамлакатларда ваколатим бўйича иш олиб бордим. Шу нарсани очиқ-ойдин айтишим мумкинки, Сиздек шижоатли, юксак мақсадларни кўзлаган, серғайрат Президентни кўрмадим. 

 

Covid пандемияси бошланганидан кейин Сизнинг бевосита етакчилигингиз остида қисқа фурсатда пандемияни назорат остига олишга, салбий таъсирини минимал даражага туширишга муваффақ бўлинди.

 

Ўзбекистон буни қандай бошқарганлиги, назоратга олганлиги намуна қилса арзийдиган аъло даражадаги ечимлардир”, деган Лиан Куппенс

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"