1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пентагон: Кобулдаги уйга ҳаво ҳужуми уюштирган аскарлар жазоланмайди

"The New York Times" газетаси Пентагон расмийсига таяниб, Кобулдаги тинч аҳоли уйига авиазарба бергани учун ҳеч бир америкалик ҳарбий жазоланмаслиги ҳақида хабар берди.

Пентагон: Кобулдаги уйга ҳаво ҳужуми уюштирган аскарлар жазоланмайди

 

АҚШ расмийсининг айтишича, Мудофаа вазири Ллойд Остин АҚШнинг икки ҳарбий қўмондони тавсияларидан сўнг шундай қарорга келган.

 

Маълумот учун, АҚШ қўшинлари 25 сентябрь куни Кобул халқаро аэропорти яқинидаги тинч аҳоли уйига ҳаво ҳужуми уюштирган ва унда етти нафар бола ва яна ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

 

Ўша пайтда Қўшма Штатлар дунёҳамжамиятига ИШИД бошпанасига ҳужум қилганини айтган эди. Бироқ манбанинг ёзишича, кейинчалик АҚШ ҳукумати ҳужум қурбонлари тинч аҳоли эканлиги тан олган.

 

АҚШ Мудофаа вазирлиги қурбонларнинг айби йўқлигини ҳам тасдиқлаган ва содир этилган ҳолатни “қайғули фожиа” деб атаган.

 

Аввалроқ Пентагон Афғонистондаги вазиятни баҳолагани ҳамда Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ нима учун Афғонистонни тарк этганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика