Жаҳон

Пермда отишма содир этган собиқ талабага умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

Россиянинг Пермь давлат университети ҳуқуқшунослик факультетида суд экспертизаси йўналишида ўқиган собиқ талаба Темур Бекмансуров қуролланган ҳолатда ўқув биноси ичига бостириб кирди.

Пермда отишма содир этган собиқ талабага умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

 

 

Туркияда ишлаб чиқарилган 12х76 ўлчамли "Huglu Atrox" милтиғи билан сабоқ олаётган талабаларга қарата ўқ узган. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 24 киши яраланган.

 

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, отишмада ўзбек фуқаролари ҳам бўлганлиги турли миш-мишларга сабаб бўлди. Аслида рўй берган отишмада жароҳатланган ёки ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

 

Воқеа пайтида маърузани давом эттирган ўқитувчи ўз ҳаракатларини қуйидагича тушунтирди:

 

"Талабалар саккизинчи бинода қуролланган одам борлиги ҳақида хабар беришни бошлаганда, улар суҳбат хоналарида бу маълумотни кўришди, мен дарҳол деканга, менежментга қўнғироқ қилдим. Декан менга ўқишни давом эттиришимни айтди. Бундан ташқари, бу маълумот расмий бўлмаган ", - деди Сёромятников.

 

   Собиқ талаба қайси ва нима мақсадда бостириб киргани ҳали маълум қилинмаган. Талабалар бинодаги огоҳлантириш тугмаси ишламагани оқибатида бинонинг иккинчи қавати деразасидан қоча бошлаган.

 

"RT" хабарига кўра, отишма содир этган йигитнинг отаси Марат Бекмансуров (дастлабки маълумотларга кўра, у — ҳарбий хизматчи) ҳозирда бошқа шаҳарда экани ва аниқ ҳеч нарса дея олмаслигини, чунки воқеа жойида айнан нима бўлганини билмаслигини айтган. 

 

Унинг сўзларига кўра, яқинда тергов жараёнида иштирок этиш учун Пермга боришни режалаштирган. "Мен бўлган ишдан ҳамон ҳайратдаман, ўзимга келолмаяпман", — дея таъкидлаган эркак воқеа ҳақида рафиқасидан билганини қўшимча қилган ҳолда. Таъкидланишича, ўғли компьютерга қизиққан ва сайр қилишни унчалик ёқтирмаган. Онасининг айтишича, у ўғлини охирги марта ишга кетишидан олдин кўрган. Ўғли унга хайрли тонг тилаб, дарсга тайёрлана бошлаган. У доим тинч ва хотиржам йигит бўлган ва вақтини, асосан, уйда ўтказган.

 

  Қайд этилишича, Темур Бекмансуровга нисбатан Россия Жиноят кодексининг "Қотиллик" моддаси бўйича жиноят иши олиб борилаётган бўлиб, унга кўра, минимал жазо 8 йиллик, максимали эса умрбод қамоқ жазоси бўлиши мумкин.

 

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия шимоли-ғарбидаги мактаб-интернатдан қуролланган номаълум шахслар 140 нафар ўғирлаб кетишганди. Бундан ташқари, Қаршида оммавий жанжал оқибатида 19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ егани ҳақида хабар берилган эди. 

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"