1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистонда муссон ёмғирлари оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Йўллар ва турар-жойлар сув остида қолган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Покистонда муссон ёмғирлари оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кечаётган кучли муссон ёмғирлари ва улар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди. Маҳаллий ҳокимиятларнинг сўнгги маълумотларига кўра, қурбонлар сони камида 321 нафарни ташкил этмоқда.

 

Энг кўп талафотлар Хайбер Пахтунхва вилоятида қайд этилган. Хусусан, Бунер туманида 184 киши, Шангла туманида эса 34 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Кучли ёғингарчилик туфайли кўплаб уй-жойлар, йўллар ва инфратузилма жиддий зарар кўрган.

 

Шунингдек, қутқарув амалиёти давомида қатнашган вертолёт ҳалокатга учраб, бортдаги беш экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Ҳукумат фавқулодда йиғилиш ўтказиб, аҳолига ёрдам кўрсатиш ва тиклаш ишлари учун қўшимча маблағ ажратди.

 

Покистон метеорология хизмати ёмғирлар 21-августгача давом этиши мумкинлигини огоҳлантириб, аҳолига эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика